Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Россияга қарши янги санкциялар жорий қилди
Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Украина президенти Пётр Порошенко россиялик қатор жисмоний ва юридик шахсларга қарши янги санкциялар жорий этилишини назарда тутувчи фармонни имзолади. Бу ҳақда Порошенко сайтида хабар берилган.
«Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг 2018 йил 2 майдаги «Махсус иқтисодий ва бошқа чеклов чоралари (санкциялар)ни қўллаш ҳамда бекор қилиш тўғрисида»ги қарори ҳаракатга келтирилсин», - дейилади ҳужжатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Хавфсизлик хизмати «Россия назорати остида бўлган медиатузилмалар» фаолияти фош этилгани ҳақида хабар берганди. Россия ОАВдан «Украинага қарши гибридли ахборот уруши»ни олиб бориш учун фойдалангани айтилган.
Мавзуга оид
18:11
ОАВ: Трамп Украинадаги тинчлик музокараларига қизиқишини йўқотди
19:15 / 14.03.2026
Эрон Украинага зарба бериш билан таҳдид қилди
17:26 / 14.03.2026
Мерц АҚШнинг Россия нефтига қарши санкцияларни юмшатишини қоралади
16:28 / 14.03.2026