Ўзбекистон президентининг “Даврий босма нашрлар ва китобларнинг мажбурий бепул нусхаларини юбориш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирди.

Ҳужжатда қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 1139та босма оммавий ахборот воситаси, 138та нашриёт ва 1770та матбаа ташкилотлари фаолият юритмоқда. Уларнинг қарийб 90 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади.

Шунингдек, ҳужжатда соҳада ҳал этилмаган муаммолар сақланиб қолаётгани айтилади:

биринчидан, нашрларнинг назорат ва мажбурий нусхалари сони йилдан йилга сунъий равишда ортиб бормоқда;

иккинчидан, бепул нусхаларни олувчи муассаса ва ташкилотларнинг босма нашрлардан мақсадли фойдаланмаслиги ҳамда аксариятида тегишли тартиблар ишлаб чиқилмаганлиги кузатилмоқда;
 
учинчидан, бепул мажбурий нусхалар вилоят ва туманларнинг ахборот-ресурс марказлари ҳамда кутубхоналарга йўналтирилмаганлиги оқибатида уларнинг фондлари замон талаблари асосида шаклланмаганлиги ва мактаб ўқувчиларига янги нашрлар етиб бормаётганлиги кузатилмоқда;
 
тўртинчидан, республикада нашрларнинг назорат ва мажбурий нусхалари етказилишида замонавий ахборот технологияларининг имкониятларидан унумли фойдаланилмаётганлиги оқибатида қоғоз хом ашёсини мақсадсиз сарфлашга олиб келмоқда;
 
бешинчидан, китоб ва даврий босма нашрларнинг бепул мажбурий нусхалари учун сарфланаётган харажатлар буюртмачилар ҳисобидан қопланаётганлиги сабабли улар жиддий моддий зарар кўрмоқда, энг муҳими бу кўрилаётган зарарни қоплаш, ҳисобдан чиқаришни тартибга солувчи бирорта норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас;
 
олтинчидан, вилоятларнинг чекка ҳудудларида жойлашган оммавий ахборот воситалари, ноширлик ва матбаа ташкилотлари учун назорат ва мажбурий бепул нусхаларини юбориш билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги ҳамда қўшимча харажатларга олиб келиши кузатилмоқда.

Соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг иш самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, уларга енгилликлар яратиш ва хусусий секторни қўллаб-қувватлаш мақсадида:

Республика ахборот-кутубхона фондларини босма нашрлар билан бойитиш, мониторинг ва ахборот-таҳлил ишларини олиб бориш мақсадида 2018 йил 1 августдан бошлаб: