Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, мамлакат Қрим кўпригидан Кубань билан алоқалар учун «фойдаланиш» ниятида. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, россияликларга Қрим кўприги «чекиниши учун йўл сифатида» керак бўлади.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Кубанда «кўплаб украиналиклар» истиқомат қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Керчь бўғози орқали Қрим кўприги бўйлаб ҳаракатнинг очилишига изоҳ берганди.
Шундан сўнг Украина Россияга қарши янги санкциялар жорий қилди.

















