01:11 / 20.05.2018
11353

«Бавария» драматик ўйинда Германия Кубогини бой берди

Германияда мамлакат кубоги финали ўтказилди.

Берлинда «Бавария» ва «Айнтрахт» клублари беллашди. 11-дақиқада Ребич «Айнтрахт»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 2-бўлим бошида Левандовски жавоб тўпини дарвозага йўллади.

82-дақиқада Ребич ҳимоячилар хатосидан фойдаланиб, яна бир гол урди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда, мюнхенликларнинг ҳатто посбони ҳам ҳужумга ўтиб кетганидан фойдаланган Гачинович бўш қолган дарвозани ишғол қилиб, якуний ҳисобнинг 1:3 бўлишини таъминлади.

Бу Юпп Ҳайнкес учун «Бавария»даги сўнгги ўйин бўлди. Қизиғи шундаки, унинг ўрнини айнан «Айнтрахт» бош мураббийи Нико Ковач эгаллайди.

Германия Кубоги, Финал
Бавария – Айнтрахт Ф 1:3 (0:1, 1:2)
19 май, «Олимпияштадион» 

Голлар: 0:1 – 11 Ребич, 1:1 – 53 Левандовски, 1:2 – 82 Ребич, 1:3 – 90+6 Гачинович. 
Бавария – Ульрайх, Хуммельс, Зюле, Алаба, Мартинес, Алькантара (Толиссо, 64), Киммих, Хамес, Рибери (Вагнер, 87), Мюллер (Коман, 70), Левандовски.
Айнтрахт Ф – Градецки, Абраам, Виллемс, да Кошта, Сальседо, Маскарель, де Гузман (Русс, 74), Вольф (Гачинович, 60), Боатенг, Ребич (Аллер, 89), Хасебе.
Огоҳлантиришлар: Сальседо (7), Левандовски (37), Хасебе (45), Виллемс (45), Ребич (82), Коман (86).

Top