Жамият | 18:09 / 20.05.2018
44461
2 дақиқада ўқилади

Бир ҳадис шарҳи – Яхшилик ризқни кўпайтиради, умрни узайтиради

KUN.UZ таҳририяти томонидан тақдим этилаётган “Ислом нури” дастури доирасида “Бир ҳадис шарҳи” деб номланган кичик кўрсатув ўрин олган. Шу муносабат билан пойтахтнинг Хўжа Аламбардор жоме масжиди имом хатиби Раҳимберди Раҳмонов ҳузурида бўлдик.

Фото: Раҳимберди Раҳмонов/Kun.uz

- Расули акрам (с.а.в)дан бир ҳадис бор. Сарвари коинот янги турмуш қурган оиланинг ҳақига дуо қилардилар. Яъни, “Парвардигор, икки ёшнинг ўртасини яхшилик ила жам айла”. 

Ваҳоланки, янги турмуш қурган оила учун жуда кўп нарса керак. Узоқ умр, тани соғлик, бахту саодат, молу давлат... Лекин Муҳаммад (с.а.в) битта нарсани сўраяптилар - Парвардигор икки ёшнинг ўртасини яхшилик ила жам айла. Ёш эр-хотиннинг ўртасида, унинг эътиқодида, унинг феъл-атворида яхшилик бўлса, бошқа биз сўрамоқчи бўлган нарсаларнинг барчаси унинг кетидан келади. 

Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ризқингизга садақа билан кўмак беринг”. Садақа деган сўзни одатда биз паст маънода ишлатамиз. Аслида, садақа сўзи “сидқ” сўзидан олинган бўлиб, “яхшилик” деган маънони англатади. Яъни, пайғамбаримиз айтмоқчиларки, ризқингизга яхшилик ила, эзгулик ила кўмак беринг. 

Банданинг ризқи битиб қўйилган. Лекин банда яхшиликларга рағбат қилса, тақдирига битилган ризққа зиёдалик киради. Ҳаттоки, яхшиликнинг натижасида банданинг уч кунлик умри қолган бўлса, Аллоҳ таоло уни 30 йилга чўзиб қўйиши мумкин. Умримиз зиёда бўлади.

Суҳбатнинг давомини қуйидаги видеолар орқали тўлиқ томоша қилиш мумкин.

Youtube'да кўриш

Mover.uz'да кўриш

Мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси асосида тайёрланди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид