Жаҳон | 08:07 / 28.05.2018
9181
2 дақиқада ўқилади

ХВЖ Украинага ён босишдан бош тортди

Фото: РИА Новости/Наталья Селиверстова

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) коррупцияга қарши судни яратиш масаласида Украинага ён босишдан бош тортди. Бу ҳақда «Апостроф» нашри манбага асосан хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, ХВЖ ва Венеция комиссияси судьяларни танлашда сўнгги сўзни халқаро экспертлар кенгаши айтиши кераклигини билдирмоқда. Шу билан бирга, Олий раданинг фикрича, бу масалани Судьялар олий малака комиссияси ҳал этиши лозим. Украиналик депутатларнинг баъзилари Европа инстанцияларини талабини ноконституцион, деб аташган.

Нашр манбасининг билдиришича, томонларнинг ҳеч бири ён босишни хоҳламаган.

«ХВЖ биздан юз ўгирди. Улар шундай деди: ёки биз уларнинг вариантини қабул қиламиз, ёки умуман ҳеч нарса бўлмайди. Улар энди муҳокама ҳам қилишни исташмаяпти», - деди у.

Агарда Киев ХВЖдан янги транш олмаса, мамлакатда дефолт хавфи пайдо бўлиши мумкин. «Апостроф» маълумотларига кўра, Украина президенти маъмурияти воқеаларнинг бундай ривожига тайёргарлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венгрия НАТОга Украина бўйича чақириқ билан чиққанди.

Мавзуга оид