Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида фожиа юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, шу туманда яшовчи О.Т. 1 июнь куни Тўрақўрғон хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 2 босқич ўқувчиси О.Т. худди шу касб-ҳунар коллежининг 3 босқичида таҳсил олаётган А.А. билан Бозорбоши маҳалласида ўзаро жанжаллашиб унга қўллари билан жароҳат етказган.

Натижада А.А. беҳуш ҳолда касалхонага келтирилганида вафот этган. Тан жароҳати етказган О.Т. қўлга олинган.