13:58 / 02.06.2018
14728

Трамп Ким Чен Иннинг мактубини кўрсатди

Фото: Оқ уй ахборот хизмати

Оқ уй АҚШ президенти Дональд Трампнинг Корея Меҳнат партияси МҚ раиси ўринбосари Ким Ён Чхолдан Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин мактубини қабул қилиб олаётгани тасвирланган фотосуратини эълон қилди. Бу ҳақда The Hill ёзмоқда.

Трамп мактубни қизиқарли ва яхши, деб атаган, бироқ уни ҳали ўқимаганини тан олган. Таъкидланишича, мактубни топширишдан аввал, уни АҚШ мансабдор шахслари кўздан кечиришган.

The Wall Street Journal газетаси маълумотига кўра, КХДР етакчиси ўз мактубида давлатлар ўртасидаги саммитни ўтказишдан манфаатдор экани ҳақида ёзган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагоннинг АҚШ - КХДР музокараларидаги ўрни айтилганди. 

Top