Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДРда ҳарбий раҳбарият ишдан олинди
Фото: sina.com.cn
Шимолий Корея ҳукумати АҚШ президенти Дональд Трампнинг КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашувига тайёргарлик кўриш фонида уч нафар юқори мансабли ҳарбийни ўзгартирди. Бу ҳақда «Рёнхап» манбага асосан хабар қилмоқда.
Агентлик маълумотига кўра, Шимолий Корея халқ қуролли кучлари вазири Пак Ен Сик, Корея халқ армияси бош штаби раҳбари Ли Мен Су ва мамлакат армияси бош сиёсий бошқармаси бошлиғи Ким Чон Гак ўз лавозимини тарк этган.
Манба сўзларига кўра, юқори мансабли ҳарбийларнинг ўзгартирилиши, уларнинг «қотиб қолган фикрлари» ўзгараётган вазиятга мос келмаслиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Ким Чен Иннинг мактубини кўрсатганди.
Мавзуга оид
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026