Спорт | 10:14 / 06.06.2018
7325
1 дақиқада ўқилади

Шахмат оламида можаро: жаҳон чемпиони Карлсен Карякинни келишилган партияларда айблади

Фото: Pontus Höök

Шахмат бўйича жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен россиялик гроссмейстер Сергей Карякинни озарбойжонлик Шахриёр Мамедиёров билан келишилган партияларни ўтказишда айблади. 

«Мен шуни биламанки, Карякин ва Мамедиёров аввалги мусобақаларда дуранг ҳақида келишиб олган», - дея Карлсеннинг сўзларини келтиради TV2 телеканали.

Норвегияликнинг фикрича, шундай ҳолатлардан бири Ставангердаги мусобақада юз берган.

«Менда ҳеч қандай далиллар йўқ, лекин мен бунга ҳайрон бўлмайман. Балки, бирга ишлайдиган ва дўст бўлган одамларнинг ўзаро партияларини диққатлик билан кузатиб бориш керакдир. Ўшанда алдов ҳолати аниқланади», - дея таъкидлаб ўтди Карлсен.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон шахмат федерациясига янги раис сайланганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид