Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент ташриф буюрган ҳарбий қисмда жанговар тайёргарлик машғулотлари ўтказилмоқда
Андижон шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ўқув йили режасига асосан 5 кунлик жанговар тайёргарлик машғулотларига жалб этилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳарбийлар ўзларига бириктирилган қурол-аслаҳалар билан майдонда саф тортган ҳарбий хизматчиларга батальон командири томонидан ҳарбий-сиёсий вазият, шартли душман ва уни енгиш усуллари етказилди ҳамда жанговар буйруқ берилди. Қисқа вақтда тайёрланган шахсий таркиб 30дан зиёд жанговар техникаларда 120 км масофага марш юрди.
Дала ўқув майдонига етиб келган бўлинмалар билан 10та ўқув жойида амалий машқлар ташкил этилди. Тактика, топография, муҳандислик, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, алоқа тайёргарлиги, жанговар машиналарни бошқариш, қуроллардан кундузи ва тунда ўқ отиш бўйича ўтказилган ҳарбий машқлар ҳарбийларнинг билим ва малакасини оширишга хизмат қилди.
Мавзуга оид
18:01 / 25.12.2025
1 январдан Андижон шаҳридаги автобусларда нақд шаклдаги тўлов қабул қилинмайди
10:01 / 06.12.2025
Андижонда ЙТҲдан сўнг 5 мингдан ортиқ кучли дори воситасининг ноқонуний айланмаси фош этилди
08:21 / 21.11.2025
Андижонда уй шароитидаги нарколаборатория фош этилди
20:27 / 31.10.2025