Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Subaru президенти можаро сабабли истеъфога кетди
Фото: Reuters
Subaru автомобилсозлик компанияси президенти Ясуюки Йоcинага ёнилғи сарфланиши ҳақидаги маълумотларнинг сохталаштирилиши билан боғлиқ можаро сабабли ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақда Nikkei Asian Review маълум қилди.
Май ойида япон компанияси 903 та чиқарилган машинада ёнилғи сарфланиши ҳақидаги маълумотлар сохталаштирилганини тан олган. Компанияда айтилишича, бир қатор ҳолатларда паспорт кўрсаткичлар ҳақиқийсидан ёмон бўлган. Subaru’да ушбу вазиятни компанияда нооптимал ички сифат стандартлари амал қилиши билан тушунтирган ва бундай ҳолатлар такрорланмаслиги ҳамда келгусида аниқ маълумотлар беришга ваъда қилган.
Ушбу можаро ортида Йосинага ўз лавозимини тарк этишга қарор қилган. Компаниянинг янги раҳбари ким бўлиши ҳозирча маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
21:43 / 01.02.2026
Трампнинг босимлари оқибатида Кубада ёнилғи тақчиллиги бошланди
13:40 / 24.01.2026
Ўзбекистонда ёнилғи ишлаб чиқариш кўрсаткичлари эълон қилинди
11:45 / 01.11.2025
Болгария РФга қаратилган санкциялар сабаб ёнилғи экспортини тўхтатди
22:23 / 03.08.2025