Жаҳон | 10:27 / 16.06.2018
6399
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШ ва Япония маҳсулотларига демпингга қарши чоралар жорий этмоқда

Фото: Reuters /David Gray

Хитой Тижорат вазирлигидан маълум қилишларича, мамлакат ҳукумати АҚШ ва Япониядан импорт қилинувчи маҳсулотларга нисбатан демпингга қарши вақтинчалик чоралар жорий этмоқда. Бу товарларда йод-водородли кислота борлиги сабаб юз берди, дейилади идора сайтида.

Вазирлик маълумотларига кўра, АҚШ ҳамда Япония Хитой бозорига маҳсулотларни арзон нархда етказиб бермоқда, бу эса «ХХР маҳаллий саноатига анча жиддий зарар етказяпти».

Таъкидланишича, демпингга қарши божлар ҳажми 41,1 - 118,8 фоизни ташкил этади ва ҳар бир аниқ фирма учун алоҳида белгиланади.

Шу билан бирга, бундай чоралар 23 июндан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ савдо вакили Роберт Лайтхайзер Қўшма Штатларнинг Хитой товарлари импортига 50 млрд долларлик қийматдаги божлари 6 июлдан бошлаб кучга киришини маълум қилганди.

Мавзуга оид