Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди, деб ёзмоқда Norma.
Фаолиятни лицензиялаш тартиби
Мазкур йўналиш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан қуйидагилар амалга оширилади:
• автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш учун юридик шахсларга лицензия бериш;
• лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш;
• лицензия амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш
• лицензияни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш.
Лицензия чекланмаган муддатга берилади.
Лицензия бериш
Умумий ва махсус лицензия талаблари, шунингдек лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди. Лицензия олиш учун аризани ва зарур ҳужжатларни бевосита Давлат хизматлари марказига тақдим этиш ёки электрон шаклда ЯИДХП орқали юбориш мумкин.
Аризани кўриб чиқиш учун ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Даъвогар берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия даъвогарининг аризаси олинган кундан бошлаб 9 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда даъвогарга тақдим этилади.
Лицензияни бериш ёки амал қилиш муддатини узайтириш учун ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Лицензияни қайта расмийлаштириш
У қуйидаги ҳолларда талаб этилади:















