14:21 / 19.06.2018
8693

Туркия: АҚШ F-35 бўйича бош тортса, муқобил вариантларни топамиз 

Фото: AFP

Туркия бош вазири Бинали Йилдиримнинг маълум қилишича, Америка томони қарори билан Туркияни F-35 қирувчилари ишлаб чиқарувчилари дастуридан чиқариб ташлаш туфайли Анқара муқобил вариантларни топади. Бу ҳақда NTV хабар берган.

Йилдиримнинг сўзларига кўра, АҚШ сенатининг ҳаракатлари афсусга сабаб бўлмоқда ҳамда стратегик ҳамкорлик руҳига зиддир.

«Бу воқеаларнинг муваффақиятсиз ривожи. Бироқ, Туркия муқобил вариантсиз қолмайди», - дея айтиб ўтди Йилдирим.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия АҚШ қирувчи самолётларни етказиб бермаса, нима қилишини айтганди

Top