Жаҳон | 14:17 / 20.06.2018
8065
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШнинг қарорига муносабат билдирди

Фото: Artur Widak/globallookpress

Хитой АҚШ БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидан чиқиш ҳақида қарор қабул қилганидан афсусда. Бу ҳақда Хитой ТИВ расмий вакили Гэн Шуан маълум қилди.

«Хитой АҚШнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидан чиқиш тўғрисидаги қарори туфайли афсусда эканини билдиради. Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш БМТ Бош ассамблеяси томонидан таъсис этилган. Бу инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мулоқот ва ҳамкорлик бўйича муҳим платформадир. Барча томонлар кенгаш ишига жуда жиддий эътибор қаратади», - дея айтиб ўтди Гэн Шуан.

Унинг сўзларига кўра, Пекин БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашини бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлашда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил АҚШнинг «журъатли» қарорини олқишлаганди

Мавзуга оид