Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига мувофиқ республика олий таълим муассасалари давлат гранти асосида олий таълим муассасаларига умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан ташқари 5 фоизли квота ажратилиши белгиланган эди.

“Ҳуқуқий ахборот” каналининг хабар беришича, ҳукуматнинг 2018 йил 22 июндаги қарори билан Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар қуйидагиларга берилади:

• мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган, жанговар-хизматда ва илмий фаолиятда муайян натижаларга эришган ҳақиқий хизматни ўтаётган офицерларга, сержантлар ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган, контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга – улар фарзандларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун бевосита командирларнинг (бошлиқларнинг) тавсияси бўйича;

• ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикаст олиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицер, сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига.

Тавсияномалар бланклари қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади, ҳисоб серияси, рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади, “Давлат белгиси” давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.

Тавсияномалар ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини Ўзбекистон Республикасининг битта олий таълим муассасасига бир марта кириши учун уч йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

Тавсияномаларни бериш масаласини кўриб чиқиш учун Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликларда (идораларда) вазирлик (идора) раҳбарининг тегишли масалалар бўйича ўринбосари раислигида комиссия тузилади.

Командир (бошлиқ)лар комиссияга кўриб чиқиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ҳарбий хизматчига:

• бевосита командир (бошлиқ)нинг тавсияномаси;