Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро туризм кўргазмасининг "Йилнинг энг яхши стенди" мукофоти - Ўзбекистонда!
Жанубий Кореяда бўлиб ўтган KOTFA 2018 халқаро туризм кўргазмасида Ўзбекистон "Йилнинг энг яхши стенди" мукофотига муносиб кўрилди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Қўмита томонидан бутун дунё бўйлаб Ўзбекистон туристик брендини тарғиб қилишга доир ишлар фаол олиб борилмоқда. Куни кеча Жанубий Кореяда ўз ишини якунлаган KOTFA 2018 халқаро туризм кўргазмаси ҳам шулар жумласидандир.
Халқаро кўргазма якунларига кўра, Ўзбекистон стенди энг ёрқин ва жозибали стендлардан бири сифатида эътироф этилди. Кўргазмага ташриф буюрганлар Ўзбекистоннинг сармоявий жозибадорлиги ҳолати, божхона имтиёзлари ва инвесторларга тақдим этилаётган шароитлар ҳақида маълумот олишди.
Ўзбекистон "Энг яхши стенд дизайни" номинациясида ғолибликни қўлга киритди. Кўргазма ташкилотчилари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси вакилларига мукофотни топширишди.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026