
КХДРнинг барча ҳудудида ўрнатилаётган янги плакатлар “уруш таҳдидига” курашиш мақсадида собиқ душманлар билан яқинлашишга чақирмоқда.
Гувоҳларнинг хабар беришича, КХДРнинг қуролсизлантирилган ҳудудида Америкага қарши кайфиятдаги плакатлар, маркалар ва откриткаларни топиш қийинлашган, улар аввал исталган сувенир дўконида жуда кўплаб бўларди.
Сеул миллий университетидан билдиришларича, Америкага қарши кайфият шунчаки йўқолиб қолган.
Экспертлар фикрича, бу жуда яхши белги бўлиб, у КХДР ҳақиқатдан ҳам халқаро ҳамжамият билан яқинлашишга уринаётганидан дарак беради.
КХДРда тарғибот-ташвиқот ишлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга, сабаби мамлакат фуқаролари эркин ахборот манбаларига кира олмайди.



























