ММА жангчиси аёлларга шилқимлик қилгани учун қамалиши мумкин
АҚШ полицияси аралаш жанг санъатлари (ММА) жангчиси Имани Смитни ёмон хатти-ҳаракатларда айблаб ҳибсга олди.
Wtkr.com хабарига кўра, Виржиния полицияси деярли бир ой давомида ўткинчи шахсларга шилқимлик қилиб, ахлоқсиз ишларни содир этган жиноятчини излаш билан шуғулланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 10та шундай ҳолатни қайд этишган. Таъкидланишича, жиноятчи машинада ўтириб ёнидан ўтиб кетаётган аёлларга савол берган, сўнг ахлоқсиз хатти-ҳаракатни амалга оширган.
Савдо марказларидан бирининг ёнида шундай иш билан шуғулланган шахс Смит бўлиб чиқди. Спортчининг ўзи бу айбловларни рад этиб, жиноятлар юз берган пайтда шаҳардан ташқарида бўлганини иддао этмоқда. Ҳозирда жангчи гаров эвазига озодликка қўйиб юборилган.
АҚШ қонунчилигига кўра, Смит йирик миқдорда жаримага тортилиши ва 12 ойга қамалиши мумкин. Ушбу иш бўйича эшитувлар 15 август куни бўлиб ўтади.