Ўзбекистон | 14:12 / 30.06.2018
8939
1 дақиқада ўқилади

Виктор Маҳмудов қозоғистонлик ҳамкасби билан учрашди, минтақавий хавфсизлик масалалари кўриб чиқилди

Фото: akorda.kz

Тошкентда Қозоғистон ва Ўзбекистон Хавфсизлик кенгашлари аппаратлари ўртасида кенгайтирилган маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Оқўрда матбуот хизмати хабарига кўра, музокаралар чоғида минтақавий хавфсизлик ва икки томонлама ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди, Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда Марказий Осиёдаги ҳолатнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, ҳарбий-техникавий ва ҳарбий соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳокама қилинди.

Шунингдек, кун тартибига ноқонуний миграция билан курашиш, божхона назорати, фуқаро авиацияси хавфсизлигини такомиллаштириш соҳасидаги ҳамкорлик ҳам олиб чиқилди.

Бундан ташқари, томонлар Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасида назорат-ўтказиш пунктларини, автомобиль йўлларини реконструкция ва модернизация қилиш, чегараолди ҳудудларни ободонлаштириш бўйича йўл харитаси бандлари бажарилишининг дастлабки натижаларини кўриб чиқдилар.

Йиғилишни Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Нурлан Ермекбаев ва Ўзбекистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов бошқарди. 

Мавзуга оид