Фан-техника | 16:14 / 03.07.2018
12466
5 дақиқада ўқилади

2018 йилнинг халқаро миқёсда энг яхши двигателлари аниқланди

Бу йил «Йил двигатели» танлови ўз юбилейини нишонламоқда. Халқаро миқёсда шундай кўрик ўтказиб келинаётганига 20 йил бўлди, деб ёзади Мотор.ру. Бутун дунёдан автомобиллар мавзусида қалам юритадиган 68 журналист 13 тасниф бўйича энг кучли двигателларни аниқлади. 

Албатта, моторлар оламида ҳар сафар турли-туманликни кутиш нотўғри бўлади. Ғолибларнинг аксари иккинчи маротаба бош совринни қўлга киритмоқда. Мотор.ру барча ғолибларни тақдим этади. Демак, танишамиз:

1,0 литргача бўлган моторлар:
1.  Volkswagen, 999 см3, 3 цилиндр, турбо, 95-115 от кучи
2.  Ford (ўтган йилги ғолиб) 3 цилиндр
3.  BMW компаниясининг 2 цилиндрли двигатели

Фото: Volkswagen
Фото: Volkswagen

1,0-1,4 литргача бўлган двигателлар:
1.  PSA Peugeot Citroen 1,2 литр, 3 цилиндр, турбо, 110-130 от кучи
2.  Volkswagen 1.4 EA211 Active Cylinder Technology 
3.  Айни двигателнинг Active Cylinder Technology ўрнатилмаган намунаси

Фото: Peugeot Citroen
Фото: Peugeot Citroen

1,4-1,8 литргача бўлган двигателлар:
1.  BMW 1,5 литр, 3 цилиндр, гибрид, 231 от кучи, 3-марта энг яхши деб топилмоқда
2.  BMW компаниясининг Mini ва BMW 1-3 сериядаги автомобилларига ўрнатиладиган мотори
3.  Volkswagen компаниясининг EA211 Evo синфидаги 1,5 литрли двигатели

Фото: BMW 
Фото: BMW 

1,8-2,0 литргача бўлган моторлар:
1.  Porsche 2,0 литр, 4 цилиндр, турбо. Porsche 718 Boxster ва 718 Cayman моделларигаа ўрнатиладиган 300 от кучли мотор иккинчи йилдирки ғолиб бўлмоқда
2.  Mercedes-AMG турботўртлиги
3.  Honda Civic Type-R мотори

Фото: Porsche
Фото: Porsche

2,0-2,5 литрли моторлар учлиги:
1. Audi 2,5 литр, 5 цилиндрли турбомотор саккиз йилдирки энг яхши деб топилмоқда. Audi RS3 ва TT RS моделларига ўрнатиладиган двигатель 400 от кучига эга 
2. Porsche спорткарларининг 2,5 литрли двигатели
3. Ford компаниясининг 2,3 литрли (Mustang ва Focus RS) двигатели

Фото: Audi
Фото: Audi

2,5-3,0 литр ҳажмли моторлар:
1.  Porsche 3,0 литр, 6 цилиндрли турбо двигатель. Қайд этиш керак бу таснифда ўтган йилги энг яхши двигателлар учлиги ўзгармай қолди
2.  BMW S55 (M3, M4) 6 цилиндрли турбо мотори
3.  Fiat Chrysler (Alfa Romeo Giulia QV ва Stelvio QV) 2,9 литрли V6 мотори

Фото: Porsche 
Фото: Porsche 

3,0-4,0 литр ҳажмли моторлар:
1.  Ferrari 3,9 литр, 8 цилиндр, битурбо, 670 от кучли, 2 турбинали V8 (488 GTB ва 488 Spider) 
2.  Mercedes-AMG 8 цилиндр, 2 турбина, 4,0 литрли
3.  Porsche 911 GT3 машинасининг 4,0 литрли мотори

Фото: Ferrari
Фото: Ferrari

4,0 литрдан катта ҳажмли двигателлар:
1.  Ferrari 6,5 литр, 12 цилиндр, атмосферали V12 двигатель 812 Superfast суперкарига ўрнатилади
2.  Audi 5,2 литрли V10 
3.  BMW M5 4.4 литрли турбосаккизлиги

Фото: Ferrari
Фото: Ferrari

Энг яхши электр двигатели:
1.  Tesla компаниясининг двигатели ўз таснифида энг намунали деб тан олинди. 
2.  BMW i3
3.  General Motors компаниясининг Chevrolet Bolt гибридига ўрнатиладиган двигатели

Фото: Tesla
Фото: Tesla

Энг яхши «яшил» двигатели:
1.  Tesla бу таснифда ҳам ғалаба қозонди
2.  BMW i8 гибридига ўрнатиладиган двигатель
3.  BMW i3 ва i3S электромобиллари мотори

Фото: Tesla
Фото: Tesla

Энг яхши янги двигатели:
1.  Ferrari 6,5 литр, 12 цилиндр, атмосферали V12 мотор. Унинг деталларининг 75 фоизи янгидан ишлаб чиқилган. 
2.  BMW M5 V8 4,4 литрли кучайтирилган двигатели
3.  Mercedes компаниясининг енгил гибриди

Фото: Ferrari 
Фото: Ferrari 

Энг яхши спорт двигатели:
1.  Ferrari 3,9 литр, 8 цилиндр, битурбо. Қайд этилишича, сўнгги 7 йилда бу тасниф бўйича ғолибликни Ferrari қўлга киритмоқда. 
2.  Porsche 4,0 литрли 
3.  Ferrari V12.

Фото: Ferrari 
Фото: Ferrari 

Йилнинг энг яхши двигатели
1.  IEOTY қўмитасининг йилнинг энг яхши двигатели сифатида учинчи йилдирки, Ferrari маҳсулоти эгалламоқда. 3,9 литр, 8 цилиндрли битурбо мотор Ferrari 488 GTB машинасига ўрнатилади. Шундай қилиб, International Engine of the Year бош соврини Ferrari V8 турбомоторига тақдим этилди. 
2.  Porsche 911 4,0 литрли турбомотор
3.  Ferrari 6,5 литрли V12.

Фото: Ferrari 
Фото: Ferrari 

Мавзуга оид