Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ҳам АҚШга қарши жавоб божларини қўллади
Россия АҚШ божларига қарши жавоб чораларини қўллади. Бу ҳақда Россия иқтисодий тараққиёт вазирлиги хабарида сўз бормоқда, деб ёзади «Газета.Ru». Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев шундай буйруқни имзолаган.
«Олиб кирилаётган маҳсулот қийматининг 25-40 фоизи миқдорида компенсация божлари киритилади. АҚШнинг айрим маҳсулотларига, Россияда ўхшашлари ишлаб чиқариладиган бўлса, шундай божлар қўлланилади», — деган иқтисодий тараққиёт вазири Максим Орешкин.
Ойдинлик киритилишича, бу каби чоралар доирасига қурилиш-йўл техникалари, нефть-газ ускуналари, металларни қайта ишлаш ва тоғларда бурғилаш ишларини олиб бориш учун техникалар шулар қўшимча бож киритилган импорт молларидир.
Орешкинга кўра, янги божлар шу каби техникаларни ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарни қўллаб-қувватлайди.
Бундан аввал Хитой ва АҚШ ўзаро 68 млрд долларлик божларни жорий қилгани ҳақида хабар қилинган эди.