Жаҳон | 18:16 / 06.07.2018
29916
1 дақиқада ўқилади

Таиланд ғорида қолиб кетган футболчиларда кислород тугамоқда

Фото: AP

Таиланд Ҳарбий денгиз кучлари капитани Апхакон Юнгкхонгкео баёнотига кўра, Тхам Луанг ғорида қолиб кетган мураббий ва 12 нафар футболчи болакайларнинг, шунингдек қутқарувчиларнинг ҳаёти кислород миқдорининг пасайиб кетаётгани сабабли, хавф остида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни йўқолган мураббий ва 12 нафар футболчи 10 кундан сўнг, Тхам Луанг ғоридан топилган эди. Улар қўққисдан юз берган сув тошқини натижасида ғорга қамалиб қолишганди.

«Сувни камайтиришга уринаётган мутахассислар ва болаларни олиб чиқишга ҳаракат қилаётган мутахассислар туфайли, ғорда кислород миқдори камайиб бормоқда, углекислота гази миқдори эса ошяпти. Натижада, болаларни олиб чиқиш вариантлари қисқаряпти», — деди капитан Юнгкхонгкео Thai PBS телеканали эфирида.

Мавзуга оид