Жамият | 17:50 / 07.07.2018
9911
2 дақиқада ўқилади

Қумқўрғон тумани ИИБда “Меҳнат ярмаркаси” ташкил қилинди

2018 йилнинг 6 июль куни Қумқўрғон тумани ҳудудида фойдали меҳнат билан шуғулланмай ишсиз юрганлар, айниқса, 18 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар, муқаддам судланганлар, профилактик ҳисобда турган ҳамда узоқ муддатдан қайтиб келган шахсларнинг бандлигини таъминлаш учун туман Ҳокимлиги, туман Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда Қумқўрғон тумани ИИБ бошлиғи ташаббуси билан “Меҳнат ярмаркаси” ташкил қилинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати

Ташкил этилган “Меҳнат ярмаркаси”да тумандаги мавжуд 64 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 462 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Меҳнат ярмаркасида иштирок этаётган ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш иштиёқида юрган 20 нафар фуқаронинг 7 нафари ёшларни ташкил этиб, банк ходимлари томонидан ҳужжатлаштириш ишлари олиб борилди.

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати

Бундан ташқари, туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори томонидан фуқароларга Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларида 4 та йўналишда яъни; Ахборот технологиялари, машинасозлик, ер усти транспортлари ва пайвандчилик ўқув курсларига ўқиш ва ўрганиш истагини билдирган 11 нафар фуқаро шундан 6 нафар ёшлар ўқиш йўлланмаларини олишди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид