Туркиянинг шимоли-ғарбида юз берган темир йўл ҳалокати қурбонлари сони 24 нафаргача ошди, 124 киши шифохоналарда қолмоқда. Бу ҳақда Туркия соғлиқни сақлаш вазири Аҳмет Демиржонга иқтибос келтирган ҳолда NTV телеканали маълум қилди.
Аввалроқ Тақирдоғ вилоятида йўловчи поездининг 5 вагони рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлгани, 73 киши жароҳатлангани маълум қилинганди.
Воқеа жойида олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари маҳаллий вақт билан 9 июль соат 6.00да якунланган.
Поезднинг ҳалокатга учрашига кучли ёмғирлар оқибатида темир йўл излари остидаги тупроқнинг ўпирилиши сабаб бўлган. Оғир жароҳатланганлар воқеа жойига автомобилларда боришнинг иложи йўқлиги сабабли вертолётлар ва тракторларда эвакуация қилинганлар.























