Жаҳон | 08:10 / 13.07.2018
19155
2 дақиқада ўқилади

Венесуэланинг собиқ етакчиси Уго Чавес ўлимининг бошқа бир версияси маълум қилинди 

Фото: AP / Fernando Llano

Ҳозирда қувғинликда бўлган Венесуэланинг собиқ бош прокурори Луиса Ортега Диас мамлакатнинг собиқ раҳбари Уго Чавес аслида 2013 йил мартда эмас, балки 2012 йил декабрда вафот этганини маълум қилди.

Аёлнинг айтишича, унга бу ҳақда ўша вақтларда мамлакат парламенти раҳбари лавозимини эгаллаган Диосдадо Кабельо хабар қилган. “Мен 2012 йил 28 декабрда мамлакат ташқарисида бўлганимда, Диосдадо қўнғироқ қилиб, “Қайта қол, Чавес ўлди!” деб айтган”, деб маълум қилган Ортега Punto del Corte порталига берган интервьюсида. Ҳозирда бу портал номаълум сабабларга кўра блокланган, бироқ интервью матни интернет орқали тарқашга улгурган. 

Ортеганинг айтишича, у бу хабарни эшитгач Венесуэлага қайтишга чипта харид қилишга тушиб кетган, бироқ кўп ўтмай Кабельо унга қайта қўнғироқ қилиб, ўз сўзларини инкор этган ва Чавеснинг ҳаётлигини айтган. Ортеганинг айтишича, унга охир натижада ҳеч ким Чавеснинг ўлими ҳақидаги гувоҳномани кўрсатмаган.

Расмий маълумотларга кўра, Чавес 2013 йил мартда 58 ёшида Каракасдаги госпиталда вафот этган. Чавес умрининг охиригача 2011 йил ўрталарида унда аниқланган онкологик касалликка қарши курашиб келган. Чавес Каракасдаги инқилоб музейи биносидаги мармар саркофаг остига дафн қилинган. 

Мавзуга оид