Самарқанд вилояти ҳокими билан бирга қўлга олингани айтилган ўринбосари яна ишга қайтди
Самарқанд вилояти ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари, вилоятнинг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев иши доирасида қўлга олингани айтилган Ўткир Абдуллаев айни вақтда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
«Kun.uz» мухбири Самарқанд вилояти ҳокимиятидаги манбалардан аниқлик киритишича, Ўткир Абдуллаев 14 июль куни ишга чиққан, у 16 июль куни ҳам ишда бўлади, унинг вилоят ҳокимлигида Туробжон Жўраев томонидан ташкил этилган коррупцион тизимга алоқаси йўқлиги исботланган.
13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев коррупцион тизим яратгани ошкор бўлганлиги тўғрисида хабар берган, жиноят иши доирасида ҳибс қилинганлар орасида вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ўткир Абдуллаев ҳам борлиги маълум қилинганди.
Шу билан бирга, иш доирасида қўлга олинган, вилоят ҳокимлигида ишлаган бошқа амалдорлар — қурилиш бўйича мутахассис Баҳодир Хожақулов ва ҳоким ёрдамчиси Ботир Хожақулов Туробжон Жўраев каби ҳамон ҳибсда қолмоқда.
Мавзуга оид
15:06 / 01.11.2024
Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди
10:59 / 25.10.2024
Самарқанд вилояти аҳолиси 4,3 млн кишига яқинлашди
15:49 / 02.10.2024
Самарқандда тормози ишламай қолган “Камаз” 7 та машинани пачоқлади
19:00 / 13.09.2024