Сўнгги йилларда Ўзбекистонда хусусий таълимни ривожлантиришга катта эътибор берилиши қаторида хорижий тилларни ўрганишга ҳам жиддий қаралмоқда. Ахир “иш билганга бир танга, тил билганга минг танга”, деб бекорга айтилмаган. Ўзбекистон жаҳон иқтисодиёти билан глобаллашар экан, бир неча чет тилларини аъло даражада билиш мутахассиснинг катта устунлиги бўлмоқда.

Бунда чет тилларни аъло даражада ўргатишни таклиф этувчи ўқув курслари хизматингизга шайлигини таъкидлашади. Аммо, айримлари ўз хизматини етарли даражада ташкил этмагани сабабли мижозлар ишончини оқлай олмайди. Бунда маблағ иккинчи масала бўлса, қайтариб бўлмас вақт йўқотилади. Шу боисдан ҳам тил ўргатиш марказларини танлашда уларнинг тажрибаси ва обрўси муҳим ўрин тутади. 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳудудларида жойлашган “САКУРА” нодавлат таълим муассасаси эса, бу борада анчагина тажриба тўплаган ва кўплаб ёшларга хорижий тилларни ўргатиб келмоқда. “САКУРА” марказларида жами 2000 дан ортиқ ёшлар билим олаётгани ҳам бежизга эмас, албатта. Ахир, у ўқув Марказ сифатида япон тили ва бошқа хорижий тилларни ўқитиш ва курсларни ташкиллаштириш бўйича 5 йиллик тажрибага эга.

Кўп тармоқли ушбу таълим масканларида инновацион ғоялар жорий қилинган бўлиб, асосан япон тилини ўргатишга ихтисослашган ва Япониянинг нуфузли таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

“САКУРА” турли хил соҳаларда 1000 дан ортиқ юртдошларга кўмак бериб, Японияда 4-5 йил олий таълим олиб, малака ошириш ва қўшимча маблағ ишлаш имкониятини тақдим этмоқда.

 

Фото: САКУРА
Фото: САКУРА
Фото: САКУРА

“САКУРА” орқали Японияда таълим олиб қайтган ўзбекистонликлар ватанларига қайтиб келганларидан сўнг, турли хил соҳаларда ўз фаолиятини давом эттириб, кадрлар муаммосини ҳал қилишга озгина бўлса-да ёрдам беришни, япон тили ва маданиятини мукаммал ўргатиб, келгусида Ўзбекистон ва Япония давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик ривожланишига ҳисса қўшишни мақсад қилган.