Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд Туризм университети Париж Туризм академияси билан ҳамкорлик қилади
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Умаров Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонасида Париж Туризм академияси инспектори Алан Кая ҳамда Франция Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Меҳмонхона ва ресторан бизнеси миссияси халқаро бўлими бошлиғи Мишель Арбро билан учрашди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Франция ўқув муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик масаласи, шунингдек Самарқанддаги "Ипак йўли" туризм университетидаги ўқув жараёнида франциялик мутахассисларнинг иштироки муҳокама қилинди.
Жаноб Кая Франция томон Ўзбекистон ҳукумати томонидан туристик соҳани тезкор ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни юқори баҳолаши ва мамлакатда рўй бераётган ислоҳотларни алоҳида қизиқиш билан кузатаётганини қайд этди.
"Ўзбекистон сезиларли туристик салоҳиятга эга ва биз хорижий сайёҳлар оқимининг кескин ўсиши бу хизматлар секторида профессионал кадрларга бўлган талабни ошираётганини кузатяпмиз", - деди Алан Кая.
Париж Туризм академияси Ил-де-Франс минтақасидаги барча олий таълим муассасаларини бирлаштиради ва хорижий мамлакатлар ўқув муассасалари билан ҳамкорлик борасида бой тажрибага эга бўлган Сорбонна Университети билан узвий ҳамкорлик қилади. Шу боис Ўзбекистон талабларини инобатга олган ҳолда таълим лойиҳаларини тайёрлаш ишларини фаоллаштириш мақсадида 2018 йилнинг сентябрида Париж Академияси ректорининг Ўзбекистонга ташрифини ташкиллаштириш таклиф этилган.
Учрашув якунларига кўра, икки томон Самарқанд Туризм университети ва Париж Туризм академияси ўртасида англашув меморандумини имзолашга доир келишувга эришди. Мазкур меморандум лойиҳаси Франция томонга кўриб чиқиш учун тақдим этилди.
Мавзуга оид
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
10:40 / 09.06.2026