«Мерседеc»да бир одамни бошини еган аблаҳга минг лаънат». Зулфиқор Мусоқов Фарангиз Режаметованинг вафоти юзасидан муносабат билдирди
Зулфиқор Мусоқовнинг «Ойижон» фильми бош роль ижрочиси, актриса Фотима Режаметованинг қизи Фарангиз Режаметова 20 июль куни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этгани маълум қилинган эди.
Режиссёр Зулфиқор Мусоқов Фарангиз Режаметованинг ЙТҲда ҳалок бўлганига муносабат билдирди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
“Мусибат ва алам. Бир нечта фильмларда суратга тушган актриса Фотима Режаметовани ёшгина қизи Фарангиз (у «Ойижон» фильмида эсда қолди) автомашина ғилдираклари тагида ҳалок бўлди... Ота ва онасига сабр тилайман, бандалик... Алам? Ҳа, алам ва ғазаб. Ўша «Мерседес»да тезликни ошириб юрган ва бир одамни бошини еган аблаҳга минг лаънат. Бунақа жиноятчиларни аяб битта одамни машинасида ўлдиргани учун атиги 7 йил, иккита ва ундан ортиқ одам ўлса атиги 10 йил қамоқ жазосини ўйлаб топган қонунчиларга уят.
Ўлганга ва унинг яқинларига уларни жигари нимадан ўлгани барибир: пичоқданми ёки ғилдиракданми. Натижа бутун бошли бир инсон йўқ бўлди. Агар ҳайдовчи одам уриб юборса, 25 йил ҳеч қанақа амнистиясиз қамалишини билса, ўшанда минг маротаба ўйлаб кўради, тезликни оширишни, оғзига спирт ичимликни олишни ҳам ўйлаб кўради... Лекин қонунчилар пиёда юришмайди, улар ёзда кондиционерсиз автобусда ҳам юришмайди, уларни ҳовлисидаги чинорларни ҳам кесишмайди, пенсиясини ҳам бир-икки парча қоғоз деб йиллаб меҳнатини кесишмайди...”, - дейди режиссёр Зулфиқор Мусоқов.
Мавзуга оид
07:03 / 27.08.2023
Мустақиллик байрами арафасида таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳалари ходимлари мукофотланди
15:21 / 23.11.2021
«Ҳеч қандай муаммо йўқ» — «Ўзбеккино» «Осмондаги болалар 3» фильми бўйича Зулфиқор Мусоқовнинг эътирозларига жавоб берди
18:46 / 01.10.2020
Зулфиқор Мусоқов «Ўзбеккино» устидан шикоят йўллади. Агентлик айбловларни рад этмоқда
11:00 / 19.02.2019