Молия ва тадбиркорлик соҳасида муваффақиятга эришиш йўлида шахсий саломатликка эътибор қаратишни унутиш жуда осон. Бироқ агар узоқ муддатли муваффақият эгасига айланмоқчи бўлсангиз, ўз жадвалингизда соғлиқ учун вақт ажратишингиз муҳим саналади. Entrepreneur нашриёти машҳур тадбиркорларнинг 5 та фойдали одатлари ҳақида маълум қилди.Балки улар шахсий жадвалингизни тузишга иштиёқ бўлиб хизмат қилар.
1. Жек Дорси ҳар куни 30 дақиқа медитация қилади

Twitter ва Square бош директори Жек Дорси, ҳар куни уйқудан кейин дарҳол 30 дақиқа медитация қилиши ҳақида айтган.Медитация руҳий ва ҳиссий саломатлик учун фойдали. У ақлни тозалаб, қувват олишга ёрдам беради. Шу йўл билан ишга самаралироқ диққат қаратишга эришасиз. Шунингдек медитация зўриқиш ва хавотирни камайтиради.
2. Аврам Миллер уйқунинг муайян жадвалига амал қилади

Intelкомпаниясининг бизнес-ривожланиш бўйича собиқ вице-президенти Аврам Миллер соғлом уйқу жуда муҳимлигини билади.
«Илгари уйқу – вақтни беҳуда сарфлаш деб ўйлардим. Ҳозир эса уйқу – тўғри овқатланиш ва спорт билан биргаликда соғлиқнинг уч асосий таркибий қисмларидан бири деб ҳисоблайман. Шунингдек, доимий жадвалга амал қилиш муҳим. Мен доим бир вақтда овқатланаман, уйқуга ётаман ва уйғонаман”, - дейди у.
Соғлом уйқунинг мавжуд эмаслиги самарадорликни пасайтириб, иммунитет даражасини тушириб юборади.
3. Сет Годин ҳар куни бир стакан соғлом смузи ичади


















