Фото: Unsplash

Яқинда Airbnb таъсисчиларидан бири Жо Геббиа Тим Ферриснинг подкастида ўз тажрибаси, компания ривожланишининг бошланғич даври ва ўзи тадбиркор сифатида амал қилган тамойиллар тўғрисида сўзлаб берди.

Китобни бутунлай ўқимагунча сўнгги бобга диққатни қаратманг. 

Машҳур тадбиркорлар тарихи ҳақида эшитганда истаймизми-йўқми фақат компания муваффақиятига эътибор берамиз. Муаммо шундаки, фақат омадга диққатни қаратганда ҳикоянинг ҳақиқатан ҳам қизиқ жойлари – мағлубиятлар, бурилиш онларини назардан қочирамиз. Бунга эътибор бериш лозим. Мукаммаллик фикрига ўралашиб қолманг. Рим ҳам бир кунда барпо этилмаган.

Бир кеча ичида вирусга айланган веб-сайт – дастурчининг ўнинчи марта уриниши меваси. Танишинг жойлашган яхши иш бир неча рад этишлар ва суҳбатга соатлаб тайёрланишнинг натижасидир. Бир онда юз берган муваффақият – афсона.

Яхши ғоялар баҳсларга сабаб бўлади 

Агар Airbnb тарихини аввал ҳам эшитган бўлсангиз, компания дарҳол муваффақиятга эришмаганини биласиз. Бу ғояни эшитган одамларнинг ярмига ёқиб қолади ва уни амалга оширишда зудлик билан иштирок этишни истайдилар. Бироқ қолган иккинчи ярмига у аҳмоқона бўлиб туюлади. Ким ҳам ўз уйига нотаниш одамни киритишни истарди?

Бу ҳақиқатан ҳам инновацион ғоялар жуда хавфли бўлишини англатади. У одамни ўйлашга мажбур қилади ва кўплаб баҳсларнинг сабабига айланади.
Кўпинча стартапингизнинг ғоясини дастлабки босқичда айнан шу йўл билан текшириш мумкин.

Иштиёқ бебаҳо

Жо Геббиа ўз ҳикоясида иштиёқни бир неча бор эслади. Агар иштиёқни намойиш этсангиз, одамлар бу қувватдан куч олиб, келажакда сизга ёрдам беришади.

Маҳсулотлар билан ишлаш ҳақида гап кетганида бу айниқса фойдали. Иштиёқ асосчи, яратувчи ва дастурчилар учун муҳим.