Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилган.

Қуйидагилар ҳудудий тизимларда раҳбарлик лавозимларига тайинландилар:

подполковник Рустамбек Убадуллаевич Умматқулов - Жиззах вилояти Янгиобод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи;

подполковник Баҳодир Эргашевич Арсланов - Қашқадарё вилояти Қарши тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ буғдой ўрими мавсумида фуқарони урган Янгиобод ИИБ бошлиғига нисбатан жиноят иши очилгани хабар берилганди.