Ҳукумат ТАТУ фаолиятига доир янги қарор қабул қилди
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, Тошкент ахборот технологиялари университетида ва унинг филиалларида 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқитишнинг кредит тизими жорий этилди.
Университет ва унинг филиаллари таркибидаги академик лицейларнинг таълим дастурлари замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан кенг фойдаланиш асосида математика, физика, чет тили ва ахборот технологияларига оид фанлар чуқур ўқитилиши назарда тутилган ҳолда чиқилади.
Шунингдек, Университетда фундаментал фанлар ва муҳандислик-техника фанлари соҳалари бўйича докторлик диссертациялари ҳимояларини ўтказишга мўлжалланган илмий кенгашлар очилади.
Кредит тизимида талабанинг маълум ўқув курсини ўзлаштириш даражаси турли мезонлар асосида белгиланадиган маълум миқдордаги кредитлар суммасини йиғишига боғлиқ бўлади.
Йиғиладиган умумий кредитлар талабанинг дарслардаги фаол иштироки, муайян ўқув курси давомида олинган тест натижалари, илмий изланишлар, оғзаки ва ёзма имтиҳонлар, амалиёт натижалари асосида белгиланади.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
18:52 / 13.08.2024