IV Халқаро армия ўйинларига старт берилди. Унда ўзбекистонлик ҳарбийлар ҳам иштирок этмоқда
Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон, Арманистон, Хитой ва Эроннинг полигонларида бўлиб ўтадиган йилнинг энг нуфузли ҳарбий мусобақаларига 28 июль куни Россия Федерациясининг Москва вилоятидаги “Патриот” паркида старт берилди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда Россия, Озарбойжон, Беларусь Республикаси, Қозоғистон мудофаа вазирлари ҳамда Венесуэла, Вьетнам, Мьянма қуролли кучлари бош штаби бошлиқлари қатнашди. Ўзбекистон Республикасидан мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев вакиллик қилди.
Тўртинчи Халқаро армия ўйинларида бу йил 33 мамлакатнинг 200 дан зиёд жамоалари 7 давлатнинг 24 та полигони базаларида АрМИ-2018 мусобақанинг 28 йўналиши бўйича ўзаро куч синашади. “Ҳарбий олимпиада” номини олган мазкур мусобақаларнинг деярли ҳамма йўналишида ҳарбийларнинг қурол билан ишлаш кўникмаси амалда синалади.
Ўтган йилги “Халқаро армия ўйинлари - 2017” доирасида бўлиб ўтган мусобақаларда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари биринчи марта иштирок этишига қарамай, 8 йўналишнинг 5 тасида совриндорлар қаторидан жой олган. Бу йилги мусобақанинг 13 турида иштирок этаётган ўзбекистонлик ҳарбийлар ўтган йилги рекордини янгилаб, юксак марраларни кўзлашяпти.
Мусобақаларда бу йили илк бор Алжир, Вьетнам, Мьянма, Покистон, Судан ва Филиппин қуролли кучлари вакиллари қатнашмоқда.
Россия Федерацияси ҳудудида мусобақанинг 17 та, Хитойда 4 та, Қозоғистонда 3 та ва Беларусь Республикаси, Эрон, Озарбойжон ва Арманистонда биттадан йўналиши бўйича баҳслар ўтказилади. Тўртинчи Халқаро армия ўйинлари шу йилнинг 11 августига қадар давом этади.
Шунингдек, Россиянинг Новосибирск шаҳри марказий истироҳат боғида “Халқаро армия ўйинлари - 2018” доирасида бўлиб ўтадиган “Қўшин разведкаси аълочилари” йўналишининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Кольцово яқинидаги Новосибирск олий ҳарбий қўмондонлик билим юрти дала ўқув майдони базасида ўтказиладиган “Қўшин разведкаси аълочилари” мусобақаси кубоги учун Россия, Беларусь Республикаси, Қозоғистон, Арманистон, Ўзбекистон, Хитой, Зимбабве ва Суданнинг разведка жамоалари беллашади, Филиппин ва Ҳиндистон вакиллари эса кузатувчилик қилади.
Мавзуга оид
18:23 / 07.11.2024
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади
17:54 / 31.08.2024
Марказий ҳарбий округда зирҳли ва махсус ҳарбий техникаларни таъмирлаш йўлга қўйилди
21:42 / 20.08.2024
Россия Мудофаа вазирлиги «Белгород», «Брянск» ва «Курск» қўшин гуруҳларини ташкил этди
14:19 / 04.06.2024