1 август куни Тошкент шаҳрида олий таълим муассасаларга кириш имтиҳонлари ўтказилиши муносабати билан бир қатор кўчалар соат 6:00дан соат 16:00га қадар ёпилади.

Тошкент шаҳри ИИББ ёпиладиган кўчалар рўйхатини келтирган:

Кўргазма кўчаси Кичик ҳалқа йўлидан Кор Хожи ота кўчасигача;

Ифтихор кўчаси Амир Темур кўчасидан Уста Ширин кўчасигача;

Уста Ширин кўчаси Ифтихор кўчасидан Кўргазма кўчасигача;

Акмал Пўлат кўчаси Ифтихор кўчасидан Кўргазма кўчасигача.