Ўзбекистон | 14:05 / 31.07.2018
6710
4 дақиқада ўқилади

Давлат божи ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда

Фото: KUN.UZ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат божи ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 йил, 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Давлат божи ставкаларига киритилиши режалаштирилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар:
 
1. 1-банднинг “е” кичик банди қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилади:

“Изоҳ: Оталикни тан олиш (белгилаш), боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, шунингдек туғилган вақти фактларини аниқлаш тўғрисидаги аризаларни кўрганлик учун давлат божи ундирилмайди.”.

2. 4-бандда:

“г” кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“г) мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик, унга ўзгартиришлар киритганлик ёки уни бекор қилганлик учун:

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига тасдиқлаганлик учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

жисмоний шахслар учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;

юридик шахслар учун ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлганда – энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида;”;

“з” кичик банд қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилади:

“Изоҳ. Қарз шартномаларига ўзгартиришлар киритганлик ёки уни бекор қилганлик учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади;”;

“и” ва “к” кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“и) кафиллик шартномаларини тасдиқлаганлик, унга ўзгартиришлар киритганлик ёки бекор қилганлик учун:

жисмоний шахслар учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида;

юридик шахслар учун ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлганда – энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

к) корхонани бошқа шахсга ўтказиш шартномаларни тасдиқлаганлик учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида;”;

“л” кичик банд чиқариб ташланади;

“н” кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“н) меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома берганлик учун:

мерос мол-мулки кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситаси бўлганда (ҳар бири учун) – энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

бошқа барча мол-мулклар учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида.”;

“я1” кичик бандда:
учинчи хатбошидаги “юридик шахслар учун” деган сўзлар “юридик шахслар учун ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлганда” деган сўзлар билан алмаштирилади;

изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Изоҳ. Давлат нотариал идораси биносидан ташқарида амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар учун давлат божи икки баравар миқдорда ундирилади, бундан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларида нотариусларнинг сайёр қабуллари чоғида амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар, шунингдек озодликдан маҳрум қилиш жойларидаги ёки қамоқда сақланаётган шахсларнинг ишончномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш мустасно, ушбу ҳаракатларни бажариш учун жойга бориш билан боғлиқ амалда сарфланган харажатлар тўланади.

Никоҳ шартномасини ва алимент тўлаш ҳақида келишувни нотариал тасдиқлаш, уларга ўзгартиришлар киритиш ёки бекор қилиш ҳамда мол-мулкни ўзга шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиш ва тақиқни бекор қилишда давлат божи ундирилмайди.”.

Мавзуга оид