Бир неча ўн йилликлар давомида Корея Япония соясида яшади. Бироқ ўзига хос “чосин” тамойили уни бизнес учун бетакрор мамлакатга айлантирди.

Ғарбий компаниялардаги муҳим жиҳат –самарадорлилик ва рационаллик. Шарқ тадбиркорлари учун эса ўзаро муносабат ва одоб-аҳлоқ кодекси муҳимроқ. Шарқдаги раҳбарлар билан узоқ муддатли, ўзаро ишончга қурилган муносабатларни ўрнатиш учун Шарқнинг ишбилармонларга хос маданияти ва музокаралар ўтказишнинг нозик жиҳатларини билиш керак.

Фото: Getty Images

«Кибун» ёки ғурур, юз - корейс маданиятининг ўзига хос жиҳати. «Кибун» - корейс маданиятига хос бўлган бу тушунча жамиятнинг барча жабҳаларига сингиб кетган. У ғурур, юз ва одамнинг ички ҳолати билан бевосита боғлиқ. Корейслар тинчлик ва уйғунлик атмосферасини яратиш ва уни қўллаб-қувватлашга катта аҳамият қаратишади. Ишбилармонликка оид муносабатларда ўзга кишининг «кибуни»га тегмаслик муҳим. Раҳбар ходимларининг кибунини шикастлантирмасликка эътибор бериши керак. Ўз навбатида, улар ҳам ҳурмат билан муносабатда бўлишлари ва раҳбарларининг «кибун»и зарар кўрмаслигига ҳаракат қилишлари лозим.

Хорижликлар мулоқотнинг нозик жиҳатларини ёдда тутишлари ва ҳатто бу билан ҳақиқатни бироз безашга тўғри келган тақдирда ҳам доимо уйғунлик атмосферасини қўллаб-қувватлашлари керак.

Кибун тушунчаси билан боғлиқ яна бир сўз бу – нунчхи. У ўзга инсон кибунини аниқлаш қобилияти. Бунинг учун унинг овоз оҳанги, имо-ишораларини кузатиш керак бўлади. Нунчхи ишга оид музокаралар муваффақиятида катта аҳамиятга эга. Бу Ғарбдаги ижтимоий интеллект концепциясига ўхшаб кетади.

Ёю эса корейс маданиятининг муҳим жиҳати бўлиб, у ҳатто мураккаб вазиятларда ҳам хотиржамликни сақлай олиш қобилияти, ички кучни англатади. Уни намойиш этувчи раҳбар ўзининг ижобий жиҳатларини намоён этади. Ёюни Конфуций таълимида ҳам учратиш мумкин:

“Кўнгли очиқ эркак доимо эзгу ҳаракатлар тўғрисида, оддий одам эса қулайлик ҳақида ўйлайди”.

Яхши раҳбарнинг яна бир қимматли жиҳати – чонсин. У қатъийлик, ақлий қувват ва жанговар руҳни англатади. Бир неча ўн йиллар давомида Корея Япония соясида яшаб келди. Кучли чонсин туфайли улар ўзларининг шахсий, бетакрор ўзига хос маданиятини яратишди. Корейс поп-мусиқаси ва драмаси муваффақиятига қараганда у бутун дунёда таассурот уйғота олди.