Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар ярим йил ичида чет элдан қанча пул юборгани маълум
Республика Марказий банкининг пул-кредит сиёсати бўйича шарҳига кўра, ўзбекистонликларнинг чет элдаги даромадларидан келиб тушган тўловлар ҳажми 2018 йилнинг биринчи ярмида 2,3 млрд долларни ташкил қилди.
«Жорий йилнинг январь-июнь ойларида жисмоний шахсларнинг трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмининг 14 фоизга ўсиши ва уларнинг ҳажми 2,3 миллиард АҚШ долларига етиши, шунингдек, экспорт-импорт бўйича тезкор маълумотлар 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида тўлов баланси амалдаги амалиётлари ҳисоби ижобий сальдода сақланиб қолгани борасида дастлабки хулоса чиқариш имконини беради», - дейилади шарҳда.
Шу билан бирга, Марказий банкдан таъкидлашларича, ташқи шароитларнинг нисбатан яхшиланиши ва бунинг натижасида экспорт каналлари орқали валюта тушумлари ҳамда жисмоний шахслар халқаро пул ўтказмалари ҳажми ошиши, шунингдек, хорижий кредит линиялари ички валюта бозорида хорижий валюта умумий таклифи миқдорининг ўсишини таъминлайди.
Мавзуга оид
19:08 / 07.07.2026
ХВЖ Ўзбекистондаги валюта курсининг “сузувчи” режимини тан олди
19:43 / 04.07.2026
Эскроу орқали расмийлаштирилган олди-сотди битимлари ўсишда давом этмоқда
15:00 / 03.07.2026
Ўзбекистонда UzQR тизими ишга тушди. Асосий саволларга жавоблар
19:21 / 16.06.2026