Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг 2018 йил 1 августдаги қарорига мувофиқ вилоят ҳокимининг янги 3 нафар ўринбосари тайинланди.

Шу пайтгача вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Камолиддин Қурбонов ўрнига Абдумажид Алибекович Нурқулов ҳоким ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Қурбонов 2017 йилдан буён Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётганди. Унинг ўрнига келган Абдумажид Нурқулов Самарқанд вилоятининг 2010-2016 йиллардаги ҳокими, айни вақтда бош вазир ўринбосари бўлган Зойир Тойирович Мирзаев даврида айни шу лавозимда ишлаганди.

1 августга қадар Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мунис Восеев ўрнида эндиликда Ботиржон Ўткирович Нуруллаев фаолият кўрсатади. Восеев 2016 йил 16 майдан буён Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди. Ботиржон Нуруллаев 1969 йилда Тошкентда туғилган, 1990-1993 йилларда Самарқанд шаҳридаги «Агропромбанк»да турли лавозимларда ишлаган, 1993 йилда «Пахта банк»нинг Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи бўлган, 1995-2001 йилларда «Замин» банкининг Самарқанд вилояти филиали бошлиғи бўлган, 2001 йилдан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкида ишлай бошлаган, 2003 йилда шу банкда раис ўринбосари бўлган. Унинг кейинги фаолияти ҳақида маълумотлар йўқ.

Шунингдек, Самарқанд вилояти собиқ ҳокими ​​Туробжон Жўраевга нисбатан очилган жиноий иш иштирокчиларидан бири, Самарқанд вилояти ҳокимининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ўткир Абдуллаев ишдан кетган. У 13 июль куни йирик миқдордаги порахўрлик иши бўйича қўлга олинганлар орасида бўлган, 14 июль куни эса унга қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхатга ўзгартирилгани муносабати билан