"Россельхознадзор"нинг Челябинск бўлими бошқармаси маълумотларига кўра, 20 тонна нектарин Россия вилоятига Ўзбекистондан бозорлар ва савдо тармоқларида сотиш учун йўлланган. 

Юқорида номи қайд этилган идора мутахассислари маҳсулотларга зарар етганини аниқлашган.

Манбада таъкидланишича, экспертлар мевалардан капалак қуртини топишган. Зараркунанданинг минтақа ҳудудида тарқалиши олдини олиш учун нектаринлар юкланган автомобиль Ўзбекистонга етказиб берувчига қайтарилди.