Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой: Корея ярим оролида яна бир уруш бўлишини ҳеч ким хоҳламайди
Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ининг маълум қилишича, ҳеч бир мамлакат Корея ярим оролида уруш қайта бошланишини истамайди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида хабар берилган.
Унинг сўзларига кўра, КХДР ва Жанубий Корея ҳам, АҚШ ҳам урушнинг такрорланишини хоҳламайди.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Шимолий Корея ва Жанубий Корея ўртасидаги уруш расмий равишда якунлангани ҳақида эълон қилиш вақти келди.
Вазирнинг таъкидлашича, бундай ҳужжатнинг эълон қилиниши «замонавий тенденцияларга» мос келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР ва Жанубий Корея қуролсизлантирилган ҳудуд бўйича муҳим келишувга эришганди.
Мавзуга оид
00:34
Хитой Starlink сунъий йўлдошларини ишдан чиқарувчи қуролини намойиш этди
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
17:52 / 10.07.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойдаги фожиали ҳодисалар юзасидан Си Жинпингга ҳамдардлик йўллади
17:31 / 10.07.2026