11:49 / 06.08.2018
13046

Ўзбекистон Россияга саримсоқ экспортини 84 фоизга оширди

Фото: Pinterest

2018 йил январь-май ойларида Ўзбекистон Россияга 795,5 минг АҚШ долларлик 779 тонна саримсоқ экспорт қилди.

Шу билан бирга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Ўзбекистон экспорт ҳажми (+84%) ва қийматини (+61%) оширди, деб хабар беради «Экспортеры России» портали.

Саримсоқнинг энг катта ҳажми 2018 йил январь-май ойларида Россияга анъанавий равишда Хитой (77%) ва Миср (17%) томонидан экспорт қилинди.

Россияга саримсоқ импортининг 2 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келди.

Грузия 2018 йилнинг кўрсатилган даврида Россияга 255 тонна 145 килограмм саримсоқ экспорт қилди, бу бутун 2017 йил (91 тонна 129 килограмм) ҳажмидан кўп. Мамлакат Россияга саримсоқ экспорт қилаётган мамлакатлар орасида тўртинчи ўринни эгаллади.

Top