Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун стикерни расмийлаштириш бекор қилиниши кутиляпти
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Қарор лойиҳасида 2019 йилнинг 1 январидан хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер)ни расмийлаштириш бекор қилиниши айтилади. Унинг ўрнига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт жорий этилади.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти - ўз эгасининг шахсини Ўзбекистон ҳудудида тасдиқловчи ҳужжат. Шунингдек, у ўзида электрон ахборот ташувчи (чип)га эга бўлиб, Ўзбекистон фуқаролигини ҳам тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижга эркин чиқиш ҳуқуқига эга, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан ўрнатилган чекловлар бундан мустасно.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
22:26 / 14.03.2026