Бугун, 9 август куни соат 16:00-17:00 оралиғида Фарғона шаҳар маъмурий судида «Kun.uz» мухбири устидан суд жараёни бўлиб ўтди.
Мухбир Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси (Милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) бўйича айбланганди.
Суд ҳаками бу ишда ҳуқуқбузарлик аломатларини топмаган ва суд иши ёпилган.
Айни вақтда мухбир қўйиб юборилган ва Фарғона водийсидаги фаолиятини давом эттирмоқда.
















