Ўзбекистон | 12:42 / 09.08.2018
20030
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда Korean Town пайдо бўлади

Тошкентда Корея квартали пайдо бўлади, деб хабар қилмоқда Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати.

8 август куни қўмитада бўлиб ўтган учрашувда Кореянинг Triple Crown Group компанияси бошқарувчиси Чон Кёнг Сик Тошкентда Korean Town қурилиши режалаштирилгани ҳақида гапириб, жаҳоннинг кўплаб давлатларида Корея кварталлари борлигига эътибор қаратди.

Фото: Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати

Давлат туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Қосимхўжаев лойиҳа билан танишди ва хорижий сармоядорларга тақдим этиладиган имтиёз ҳамда преференциялар ҳақида сўзлаб берди.

Фото: Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати

Томонлар мажмуа қурилиши лойиҳасини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар. Инвесторлар Тошкентда қурилиши режалаштирилган Корея квартали ҳудудида барча шарт-шароитлар яратилиши, жумладан, кореялик сайёҳлар учун таржимон гидлар, корейс ва Европа ошхоналари бўлишини таъкидладилар.

Квартал шаҳарнинг айнан қаерида жойлашиши ҳозирча хабар берилмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда «Осмонўпар шаҳар» пайдо бўлиши хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид