Озиқ-овқат технологиялари (фудтех) одамнинг бирламчи эҳтиёжларини рақамли рельсларга ўтказаётган бўлса-да, бу саноат фақат олти йил аввалгина жиддий ривожланишни бошлади. Ишлаб чиқаришга юқори технологиялар, етказиб бериш ва таом тайёрлашни олиб келаётган стартаплар венчур капиталистларнинг “ушлаб туриш” рефлексини ривожлантиришмоқда: бозор ўсмоқда, пицца қутиси остида навбатдаги “яккашоҳни” топиб олиш учун барча имконият мавжуд.

“Таом партияси” ижрочи директори Михаил Перегудов озиқ-овқат технологияларида нималар содир бўлаётгани ва соҳа келажаги қандай бўлиши ҳақида сўзлаб беради.
Соҳадаги инвестицион вазият
2018-2023 йиллардаги “Озиқ-овқат атрофидаги” технологиялари дунё бозори Research N Reports прогнозларига қараганда йилига 6 фоиз қўшиб боришини ваъда қиляпти. Pitchbook маълумотларига кўра, 2018 йилнинг дастлабки беш ойида дунё фудтех соҳасига 1,3 миллиард доллар сармоя киритилган. 2016-2017 йиллардаги бу кўрсаткич биргаликда қўшиб ҳисобланганида, сегментга киритилган жами сармоя 1,5 миллиард доллардан ошмаган.
Фудтех халқаро етакчиларидан бири ресторанлардан таом етказиб берувчи немис сервиси Delivery HeroIPO вақтида 4,5 миллиард евро қийматидаги баҳоланишга эга бўлди. Бир йил ўтгач, 2018 йил июль ҳолатига кўра, унинг капитализацияси деярли икки баравар кўпроқ.
2017 йилда PepsiCo озиқ-овқат маҳсулотлари билан боғлиқ технологик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида корпоратив акселераторга асос солди. Mail.ru Group эса бу соҳага кириш учун ушбу йилда бўлинма ташкил этди.
Саноатни шаффоф қилиш
Замонавий истеъмолчилар шиша деворли уйларда яшашга тайёр бўлмасалар-да, фабрика ва логистик хаблар деворлари шишадан бўлишини истайдилар. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, ўзлари истеъмол қиладиган егулик ишлаб чиқарилишининг жами жараёнларини назорат қилиш эҳтиёжини билдирмоқдалар. Назорат қилиш:
ингридиентларнинг келиб чиқиши ҳақида маълумотга эга бўлиш;
маҳсулот қаерда ва ким томонидан ишлаб чиқарилганига ишонч ҳосил қилиш;
ишлаб чиқаришда хавфсизлик қоидалари ва хулқ-атвор нормаларига риоя этилганини билиш;
маҳсулот қандай яратилганини ўз кўзи билан кўриш.










