Ўзбекистон | 00:02 / 10.08.2018
37760
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари тайинланди

Элбек Шукуров Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Элбек Шукуров 1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2009 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. 

2013-2015 йилларда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси, 2017 йилдан буён Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши раиси вазифасида ишлаган.

Элбек Шукуров 2017 йилда «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.

Мавзуга оид