Тошкентда қурилиш соҳаси ходимлари кунига бағишланган «Базальт арматура. Инновацион материаллар. Қурилишда тежамкорлик» мавзусида конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда Ўзбекистон қурилиш вазирлиги, инновацион ривожланиш вазирлиги, «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси, «Ўзқурилишматериаллари» АЖ, геология ва минерал ресурслари Давлат қўмитаси, шаҳар ва туман ҳокимиятлари, лойиҳа бошқармалари, етакчи қурилиш компанияларининг вакиллари қатнашдилар.

Тадбир 2017 йилнинг декабрь ойида Жиззахда базальт тола ва арматура ишлаб чиқарадиган Basalt заводини ишга туширган Mega Invest Industrial қўшма корхонаси томонидан ташкил этилди.
Бу Ўзбекистонда базальт арматура ишлаб чиқарадиган биринчи завод. 200 нафар ходим ишлайдиган заводнинг умумий майдони 10 000 квадрат метрдан иборат. Ушбу завод йилига 3 000 тонна базальт толаси ишлаб чиқариш қуввати эга. 2018 йилнинг февраль ойидан бери завод 720 тонна арматура ишлаб чиқарди.
Базальт толасининг 80% арматура ишлаб чиқаришга йўналтирилади, қолган 20% қурилиш учун зарур бўлган бошқа маҳсулотлар барпо этишга сарфланади. Basalt заводига қилинган инвестициялар ҳажми 54 млн. АҚШ долларини ташкил этди.
Базальт заводини ишга туширишдан илгари бозордаги вазият чуқур таҳлил қилинди, инновацион арматурага хомашё бўлган базальт конлари ўрганилди.
Ўзбекистонда мавжуд бўлган учта базальт конларидан иккитаси, айнан завод қурилган Жиззах вилояти ҳудудида жойлашган. «Шаксиз инновацион хусусиятларга эга бўлган сифатли базальт арматура чиқаришга айнан шу жавҳари ўзига хос хусусиятлари билан тўғри келади», - деди Mega Invest Industrial тижорат масалалари бўйича директори Рамир Ахмедиев.
Конференцияда сўзга чиққан Ахмедиев янги маҳсулот қурилиш бозорида доимо шубҳали туюлиши, шу сабаб, Basalt завод ишга туширилган кундан бошлаб мутахассислар ва бўлғуси мижозлар орасида базальт арматура сифатлари ва инновацион хусусиятлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бораётганини таъкидлаб ўтди.
Конференцияда «Ўзқурилишматериаллари» АЖ эксперти Баҳодир Кенжаев, Қурилиш вазирлиги эксперти ва Тошкент Архитектура ва қурилиш институти катта ўқитувчиси
Жалолиддин Тоҳиров, «Qishloq Qurilish Invest» МЧЖ таъминот бўлими мутахассиси Ботир Рўзибоев, МЧЖ «Mega Invest Industrial» ҚК тижорат директори Рамир Ахмедиев сўзга чиқишди.














